Янгиликлар

Маълумот юклаш

 “Qoraqalpoq mulk markazi” МЧЖнинг 2017 йил 3-чорагининг 

   фаолияти якунлари тўғрисида 

МАЪЛУМОТ
 
         “Qoraqalpoq mulk markazi” МЧЖ бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги улушлар, автомототранспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа турдаги мол-мулкларнинг савдоларини ташкил этиб келмоқда. 
           Qoraqalpoq mulk markazi МЧЖ томонидан 2017 йил 3-чораги  мобайнида аҳолининг кенг қатламларига тадбиркорларга, кичик бизнес вакилларига ва хорижий инвесторларга савдо иштирокчиларининг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда юқори савияда ўз хизматларини кўрсатиб келди. Ҳисобот даврида жамият томонидан 2017 йил 3-чорагида жами 132 та бошланғич бахоси 3495365.544 минг сўмлик лотлар 3691609.57минг сўм сотилиш баҳосида янги мулкдорлар ихтиёрига ўтган.
          Жамиятнинг савдоларга чиқарилаётган мулклар ҳақидаги реклама, эълон ва хабарномаларни республика ҳамда маҳаллий миқёсдаги оммавий ахборот воситаларида чоп этиб борилмоқда. Ўз навбатида ўтказилган савдоларнинг натижалари ҳар хафта республика миқёсидаги “Биржа”ва бошқа маҳаллий газеталарда мунтазам равишда чоп этиб келинди. “Qoraqalpoq mulk markazi” МЧЖ томонидан ww.rmm.uz сайтида доимий равишда савдоларда турган мулкларга оид маълумотлар ва уларнинг рўйхати чиқариб борилмоқда.
            Кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида сайт орқали суд ижрочилари бўлимлари томонидан очиқ аукцион савдоларига иштирок этиш учун онлайн тарзда ариза топшириш тизими йўлга қўйилди.
          Жамиятнинг малакали мутахассислар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида савдолар бўйича сифатли маркетинг ва маслаҳат-консалтинг хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган. “Qoraqalpoq mulk markazi” МЧЖ томонидан 2017 йил 4-чорагини савдолар ҳажми ва даромадлар манбааларини янада кўпайтириш, жамиятнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

 

 


+ излаш тизими

Валюталар курси

Об-ҳаво

Кирувчилар географияси

TAS IX